Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқ қабулхонаси: иш, назорат ва амалиёт
16:38 / 2021-03-31

Бухоро вилояти Жондор тумани Халқ қабулхонаси томонидан аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, ҳудудларда мавжуд бўлган муаммоларни ҳал қилиш борасида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида тумандаги секторлар, маҳалла фуқаролар йиғинлари, давлат органлари, сиёсий партиялар ва депутатлар билан ҳамкорлик тизими шакллантирилган.

– Туман Халқ қабулхонасига жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушаётган мурожаатлардан ҳудуд депутатини хабардор қилиш, ҳар бир мурожаатни ижобий ҳал этилишида депутатлар иштирокини таъминлаш мақсадида телеграм каналида “Депутатларга мурожаат” гуруҳи очилган, – дейди Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жондор туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Феруз Турсунов. 

– Ўтган 2020 йилда туман халқ қабулхонасида жисмоний ва юридик шахсларнинг 1 минг 755 та мурожаати қабул қилинди. Улардан айримлари қонуний ҳал қилиш учун тегишли ташкилот ва идораларга юборилди. Бошқаларининг ижроси назоратга олинди. Мурожаатларнинг 428 таси юқори ташкилотларга, 1 минг 326 таси туман ҳудудидаги ташкилотларга қонуний ҳал қилиш учун юборилди. Уларнинг 1 минг 175 таси қаноатлантирилиб, ижобий ҳал этилди.

Мурожаатлар соҳалар кесимида таҳлил қилинганда, 314 та мурожаат маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими йўналишида, 149 та мурожаат иш билан таъминлаш, 74 та мурожаат газ таъминоти, 63 таси банк-кредит, 83 та мурожаат намунавий уй-жойлар қурилган массивларда ичимлик суви тармоғи ва йўл қурилиши, 44 таси тадбиркорлик, 32 таси турар жойларни таъмирлаш, 13 таси соғлиқни сақлаш, 55 таси прокуратура фаолиятига оид, 29 таси мажбурий ижро, 13 таси кадастр хизмати, 10 таси транспорт хизмати, 54 таси фуқароларни уй-жой билан таъминлаш, 28 таси электр энергияси таъминоти ҳамда 369 таси бошқа соҳаларга тегишли.

[gallery-1838]

Фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳолати халқ қабулхонаси томонидан доимий равишда таҳлил қилиниб, мувофиқлаштирилиб борилади. Мурожаатлардаги масалаларни ҳал этилишида Қонун талабларини бузиш ҳолатлари юзасидан 9 та тақдимнома киритилган. Киритилган тақдимномалар асосида тумандаги тегишли ташкилот ва идораларнинг 7 нафар ходимига нисбатан “Ҳайфсан” интизомий жазоси қўлланилган. 2 нафар ходимнинг ойлик иш ҳақидан 30 фоиз сақлаб қолиш ҳақида қарор қабул қилинган.

Тумандаги 7 та ташкилотлар, жумладан, Ер-мулк кадастри туман бўлими, туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси, “Ҳудудгаз” туман бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси, МИБ туман бўлими, туман халқ таълими бўлими, туман электр тармоқлари корхоналарининг мурожаатлар билан ишлаш фаолияти ўрганилди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида 7 та тақдимнома киритилди.

2020 йилда секторларда аҳоли муаммолари билан ишлаш борасида амалга оширилган ишлар Халқ қабулхонаси томонидан мунтазам равишда мувофиқлаштириб борилди. Уларнинг фаолияти 16 маротаба мониторинг қилинди. Ўтказилган мониторинглар натижаси бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида сектор раҳбарлари ҳамда туман ҳокимлиги ва бошқа ташкилотларга 36 та тақдимнома киритилди. Мазкур тақдимномалар асосида тумандаги ташкилотларнинг 28 нафар ходимларига нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилди.  

Секторлар ва ҳудуддаги корхона, ташкилотлар раҳбарларининг мурожаатлар билан ишлаши, ногиронлар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари билан олиб борган ишлари ҳар ойда умумлаштирилади. Уларнинг фаолиятларига баҳо бериш мақсадида, ҳар бир чорак якуни бўйича халқ депутатлари туман Кенгашига ахборотномалар киритилади. Мазкур ахборотномалар асосида ўз соҳалари йўналишида камчиликка йўл қўйган масъул раҳбарларга нисбатан тегишли чоралар кўрилиши таъминланди.

Тумандаги халқ қабулхонаси томонидан уйма-уй юриш, ижтимоий ва бошқа объектларни ўрганиш орқали муаммоларни аниқлаш ва бартараф этилишига асосий эътибор қаратиб келинмоқда. Ўтказилган ўрганишлар давомида ҳамда туман Халқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар, шунингдек ҳудудларда ташкил этилган сайёр оммавий қабуллар жараёнида қайд этилган мурожаатлар натижасидан келиб чиққан ҳолда тумандаги олис ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси паст бўлган 6 та ҳудуд, яъни Луқмон, Самончуқ, Мурғак, Алели, Ойтуғди ва Довуд маҳаллалари 2021 йил бошланишидан “Оғир ҳудудлар” сирасига киритилди. Ушбу ҳудудларда ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди.  

 

Зариф Комилов, Тоҳир Истатов (сурат), ЎзА