Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхонасига Бухоро вилояти Пешку тумани аҳолиси томонидан 2021 йилда 3 минг 999 та мурожаат келиб тушган.
Мурожаатларнинг 2 минг 898 таси ижобий ҳал этилган. 671 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган. 122 таси рад этилган. 6 таси узоқ муддатли назоратга олинган. 8 таси кўрмасдан қолдирилган. 10 таси тугатилиб, 4 таси маълумот учун қабул қилинган. Қолган мурожаатлар кўриб чиқиш жараёнида.
–Туман Халқ қабулхонаси томонидан 2021 йилда жисмоний ва юридик шахсларнинг Виртуал ва Халқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатлари, ижтимоий ва бошқа объектларда аниқланган камчиликлари юзасидан мониторинг ишлари олиб борилган, – дейди Ўзбекистон Республикаси Президентининг Пешку туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Ҳ.Рахмонов. –Мониторинглар давомида аниқланган камчиликларга йўл қўйган давлат органлари ходимларини интизомий жавобгарликка тортиш бўйича юқори турувчи давлат органларига 44 та тақдимнома ва 2 та таклиф киритилди. Тақдимнома ва таклифларга асосан 48 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилди. Шундан 15 нафарига огоҳлантириш, 29 нафарига ҳайфсан берилди. 1 нафарини ойлигидан 10 фоиз ушлаб қолинди. 2 нафар фуқаро билан меҳнат шартномаси бекор қилинди.
Зариф Комилов, ЎзА