English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқ қабулхоналарида - депутатлар
13:06 / 2022-07-16

Бугун Самарқанд вилоятидаги Президент Халқ қабулхоналарида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳарлар Кенгашлари депутатларининг қабули ўтказилмоқда.

Жараёнда фуқаролар халқ ноибларига ўзларини қийнаётган муаммолар, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилмоқда. Уларнинг бир қисми шу ернинг ўзида, масъул ташкилотлар иштирокида ижобий ҳал қилинаётган бўлса, қолганлари ўрганиб чиқиш ҳамда сессияда кўриб чиқиш учун назоратга олинмоқда.

Самарқанд шаҳридаги вилоят Халқ қабулхонасида вилоят Кенгаши депутатлари ҳудудлардан келган мурожаатчилар дардини эшитди.

- Округимиздаги маҳаллаларда белгиланган вақтларда сайловчилар билан учрашиб турамиз, уларнинг мурожаатларини эшитамиз, - дейди халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши депутати Ўктам Саидмуродов. - Лекин барибир кейинги учрашувгача фуқароларда яна муаммолар учраши мумкин. 

Шунинг учун Халқ қабулхоналарида ушбу қабул ташкил этилди. Қабул давомида бошқа ҳудудларда мавжуд масалалар билан ҳам танишдик ва уларни умумлаштирган ҳолда Кенгаш сессияларида муҳокама этамиз.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА