Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқ ишончи – тараққиёт йўлида асосий куч
14:11 / 2025-12-29

Муносабат

Мамлакатимиз ривожида янги босқични бошлаб бераётган Президентимизнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномаси барча жабҳаларни қамраб олган, чуқур таҳлил ва аниқ устувор вазифаларга асосланган муҳим сиёсий ҳужжат сифатида тарихга кирди. 

Мурожаатнома ниҳояга етаётган йилда эришилган натижалар таҳлили ва келгуси йил режалари эмас, балки давлат бошқарувида масъулият, халқ олдидаги жавобгарлик ва очиқлик тамойилларини янада мустаҳкамловчи йўл харитасидир. Унда инсон қадри, адолат, қонун устуворлиги ва ижтимоий барқарорлик давлат сиёсатининг бош мезони экани яна бир бор ўз ифодаси ва исботини топди. 

Давлатимиз раҳбари илгари сурган ташаббуслар ҳудудларни комплекс ривожлантириш, маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни кенгайтириш ҳамда ижтимоий ҳимоя тизимини кучайтиришга қаратилгани билан алоҳида аҳамиятга эга. Бу вазифалар бугунги кун талабларига жавоб берадиган, халқ билан бевосита мулоқотга асосланган бошқарув моделини янада такомиллаштиришни назарда тутади. 

Наманган вилояти жамоатчилиги Мурожаатномани катта ишонч ва масъулият билан қабул қилди. Чунки унда ҳудудлар салоҳиятини тўлиқ ишга солиш, маҳаллий Кенгашлар ва ижро органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, депутатлик назоратини кучайтириш масалаларига алоҳида урғу берилди. Бу эса вакиллик органларининг халқ манфаатлари йўлида янада фаол ва самарали ишлашини тақозо этади. 

Вилоятда сўнгги йилларда саноат, қишлоқ хўжалиги, инфратузилма, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар айнан давлат раҳбарининг ана шундай аниқ ва ҳаётий қарорларига таянади. Эндиликда ушбу Мурожаатномада белгиланган вазифалар ҳудудий ривожланиш дастурлари билан уйғунлаштирилиб, ҳар бир туман ва маҳаллада аниқ натижага қаратилган ишлар амалга оширилади. 

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши бундан буён ҳам қонун ижодкорлиги, депутатлик назорати ва жамоатчилик билан очиқ мулоқот йўналишларида масъулиятни янада оширади. Ҳар бир қарор, ҳар бир ташаббус аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, ёшлар ва аёллар фаоллигини қўллаб-қувватлаш, кексаларга эътибор ва ижтимоий адолатни таъминлашга хизмат қилиши шарт. 

Бугунги мураккаб ва ўзгарувчан даврда давлат раҳбарининг халқ билан бирга бўлиши, муаммоларни яширмасдан айтиши ва уларнинг ечимини аниқ белгилаб бериши жамиятимизда мустаҳкам ишонч муҳитини яратмоқда. Айнан мана шу ишонч юртимиз барқарорлиги ва равнақи учун энг муҳим омилдир. Биз, халқ вакиллари сифатида, Мурожаатномада белгиланган устувор вазифаларни сўзсиз ва сифатли бажаришни ўзимиз учун шарафли бурч деб биламиз. 

Солижон Мўминов, 

халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши раиси, депутат. 

ЎзА.