Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқ дипломатияси ривожига қаратилган тадбир
20:30 / 2021-11-23

Ўзбекистондаги Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси томонидан «Халқ дипломатияси ривожида халқаро ахборотнинг аҳамияти» мавзусидаги давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида маданий, илмий, маърифий дастурларни ташкил этиш, ўзаро делегациялар алмашинуви, долзарб мавзудаги халқаро форумлар, бадиий кўргазмалар, мусиқа фестиваллари ва спорт тадбирларини ўтказиш доирасида марказ билан ҳамкорликда амалга оширилган ишлар ва тадбирлар тўғрисида иштирокчиларга маълумот берилди.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров, халқаро ахборотнинг аҳамияти ва унинг ўзга хос жиҳатларига тўхталиб, Журналистлар ижодий уюшмаси муассис ҳисобланган марказ тадбирларини, халқ дипломатияси ютуқларини халқаро матбуотда кенг ёритишга алоҳида эътибор қаратилаётганини, кўплаб журналистлар бу борада фаоллик кўрсатаётганини таъкидлади.

Тадбирда оммавий ахборот воситаларнинг глобал ахборот маконидаги ўрни тобора ортиб бораётганлиги, уларнинг фаолияти учун замон талабларига мос келадиган барча шарт-шароитлар яратилганлиги, маданий-гуманитар соҳадаги халқаро алоқаларни ривожлантириш муҳимлигига эътибор қаратилди.

Ўзаро фикр алмашиш ва мунозаралар давомида оммавий ахборот воситалари вакиллари марказ фаолиятини такомиллаштириш ва кенг кўламда ёритиш бўйича таклифларини билдирди.

Шунингдек, юртимизда амалга ошаётган ислоҳотларни халқаро миқёсда тарғиб этишда фаол қатнашган бир гуруҳ журналистларга марказ томонидан эсдалик совғалари тақдим этилди.

Мафтуна КАРИМОВА, ЎзА