ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилоят ҳокимлигининг катта мажлислар залида Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг қирқинчи сессияси бўлиб ўтди.
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши раиси Шавкат Абдураззоқов раислигида ўтказилган сессияда вилоят ҳокими ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, бошқарма, идора ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Тадбирда вилоятдаги тўртта сектор раҳбарлари ҳудудларни жадал ривожлантириш бўйича аҳолининг энг муҳим муаммоларини бартараф этиш, Президентимизнинг жорий йил 16 февралдаги “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси, давлатимиз раҳбарининг Наманган вилоятидаги Халқ қабулхонаси томонидан 2023 йил 9 ойи давомида секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти ҳамда уларнинг Президент виртуал ва Халқ қабулхоналари орқали келиб тушган мурожаатлар билан ишлаш аҳволини ўрганиш якунлари, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 2023 йил куз мавсумида амалга оширилиши лозим бўлган ишларнинг натижадорлиги бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берди.
[gallery-14416]
Шунингдек, сессияда Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг доимий комиссиялари таркиби, ташкилий ва сессиялар оралиғида қабул қилинган қарорларни тасдиқлаш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
ЎзА фотомухбири Ҳотам МАМАДАЛИЕВ олган суратлар