Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг қирқ учинчи сессияси ўтказилди
20:25 / 2024-05-14

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилоят ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг қирқ учинчи сессияси бўлиб ўтди. 

Унда Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг депутатлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, видеоселектор тарзида шаҳар ва туманлар студияларида ҳокимлар, секторлар раҳбарлари, маҳаллий кенгашлар депутатлари иштирок этди. 

Сессия ишини Халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси, вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов бошқарди. 

Дастлаб вилоят ҳудудий сайлов комиссиясининг 21 нафар аъзодан иборат янги таркиби тасдиқланди.

 [gallery-17405]

Сессия давомида 10 та масала кўриб чиқилди. Хусусан, вилоятда жорий йилда камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича устувор вазифаларни белгилаш, вилоят маҳаллий бюджетининг 2023 йил якуни ва 2024 йил биринчи чораги ижроси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган вилоятидаги Халқ қабулхонаси томонидан 2024 йил биринчи чораги давомида секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти ҳамда уларнинг Президент Виртуал ва Халқ қабулхоналари орқали келиб тушган мурожаатлар билан ишлаш аҳволини ўрганиш якунлари, жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида 2023 йилда амалга оширилган ишлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакилининг 2023 йилдаги фаолияти ва бошқа масалалар юзасидан масъул мутасаддиларнинг ҳисоботлари эшитилди. 

Вилоят раҳбари ҳамда депутатлар томонидан ҳар бир мавзу атрофлича муҳокама қилиниб, йўналишлар бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди. 

Кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. 

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА