Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши котибияти мудири тасдиқланди
08:02 / 2022-04-26

Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашининг навбатдаги қирқ учинчи сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди.

Вилоят Кенгаши депутати, Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши раиси Каримов Шерзод Адҳамжанович халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири этиб тасдиқланди.

Шерзод Каримов 1976 йилда Марғилон шаҳрида туғилган. 2004 йилда Тошкент давлат шарқшунослик институтини тугатган. Солиқ идораларида, маҳаллий радио ва телеканалларда, "Марғилон ҳақиқати" газетасида фаолият олиб борган.

2017-2019 йилларда Фарғона шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари бўлган.

2019 йилдан ҳозиргача Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши раиси бўлиб фаолият олиб борган.

М. Сулаймонов, ЎзА