Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқ дарди билан яшаётган депутатлар
18:11 / 2022-05-31

Мамлакатимизда олиб борилаётган туб ислоҳотларни янада равнақ топтириш, халқимизни рози этиш масаласи асосий ўрин тутади.

Маълумки, яқинда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг «Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгашлари депутатларини ўзлари сайлаган округларида фуқаролар қабулларини ўтказиш ҳамда фуқароларни кўп йиллардан бери қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш тўғрисида»ги қарори тасдиқланган эди.

Ушбу қарор асосида депутатлар белгиланган ҳудудларда аҳоли билан бевосита учрашувлар ташкил этиб, халқ дардини тинглади. Шундай ҳал этилган масалалар қаторига халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Суҳроб Саифназаров амалга оширган ишларни мисол сифатида келтириш мумкин.

Хусусан, Мирзо Улуғбек туман Нур маҳалласидаги анчадан буён қаровсиз қолган истироҳат боғини қайта ободонлаштириш бўйича ишларни ташкил қилди. Эътироф этиш керакки, олиб борилган ишларда истироҳат боғига «Замин» фонди томонидан 50 туп мевали кўчатлар экилди.

Депутат боғни қайтадан обод қилишда Мирзо Улуғбек туман Ободонлаштириш,  «ТошшаҳарНУР», «Тошкент фавворалари» ДУКлар билан ҳамкорликда иш юритди. Айни пайтда ушбу боғ маҳалла аҳолиси учун яна ўзининг илиқ бағрини очиб, кўркам фавворалари билан атроф-муҳит чиройига чирой қўшмоқда.

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,  

«Адолат» СДП Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот котиби