French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Халқ банки"даги ноқонуний ҳаракатлар банкнинг ўз масъуллари томонидан аниқланмоқда
13:44 / 2023-03-03

Расмий муносабат

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан эълон қилинган "ДХХ: «Халқ банки»нинг Ховос филиалида 3,8 млрд. сўм талон-торож қилинганлиги аниқланди" хабарига Банк бренди ва ахборот хизмати томонидан расмий муносабат билдирилди.  

"АТ Халқ банки Ховос филиали ходимлари томонидан содир этилган қонунбузарлик ҳолати банк масъуллари томонидан аниқланиб, расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилган. Ушбу қонунбузарликни содир этган ходимга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Мавзуга тергов натижаларидан сўнг қайтамиз.  

Ижтимоий тармоқ фаоллари ва журналистлардан шу каби АТ Халқ банки мутасаддилари ўзи аниқлаб, ўзи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этаётган жиноий ҳолатларни нотўғри талқин қилиб, бу орқали кенг жамоатчиликда бир томонлама фикр уйғонишига сабабчи бўлмасликларини сўраймиз ва, ўз навбатида, фаолиятимизга бефарқ бўлишмагани учун миннатдорчилигимизни изҳор қиламиз", дейилади муносабатда.

Шунингдек, Халқ банки фаолияти билан боғлиқ ҳар қандай масалалар бўйича @xbcallsupport мурожаатлар маркази ёки ахборот хизмати боти @xbpress_bot орқали мурожаат қилиниши кераклиги эслатиб ўтилган.

 

ЎзА