Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқ банки: хотин-қизлар бандлиги доимий эътиборда
15:39 / 2022-01-08

Мамлакатимизда аҳоли, айниқса хотин-қизлар ва ёшларни иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада “Ёшлар”, “Аёллар” дафтари асосида олиб борилаётган чора-тадбирлар бугун ўз самарасини бераётир. Жорий инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилида ҳам бу борадаги ишлар изчил давом эттирилади.

–Бухоро вилоятида 2021 йилда тадбиркорлик қилиш истагида бўлган “Аёллар дафтари” га киритилган 9 минг 693 нафар хотин-қизларнинг рўйхати шакллантирилди, – дейди АТ “Халқ банки” Бухоро вилояти бошлиғи ўринбосари Наргиза Латипова. – Банклар томонидан “Аёллар дафтари” га киритилган 7 минг 922 нафар хотин-қизларга 111 миллиард 500 миллион  сўм турли йўналишда имтиёзли кредит ажратилди. Халқ банки томонидан эса 4 минг 459 нафар хотин-қизга 63 миллиард сўм имтиёзли кредит берилди. Жорий йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун 396 миллиард 887 миллион сўм имтиёзли кредит ажратиш режалаштирилган. Бу ўртача ҳар бир маҳаллага 1 миллиард 661 миллион сўмдан тўғри келади. Айни пайтда банк томонидан маҳаллаларда ишчи гуруҳлар ташкил қилинган. Улар уйма-уй юриб аҳолининг кредитга талаб ва эҳтиёжларини ўрганмоқда. Бунинг натижасида иссиқхона, наслли қорамол, қўйчилик, эчкичилик, қуёнчилик, паррандачилик, асаларичилик, балиқчилик, боғдорчилик, тикувчилик, хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш, ҳунармандчилик йўналишларида имтиёзли кредитлар ажратилади.  Кредитлар самараси ўлароқ жорий йилда 24 минг 496 та оила яъни 65 минг 240 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланади. 


Зариф Комилов, ЎзА