Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқ банки 147 ёшда
15:13 / 2022-05-13

Бухорода АТ “Халқ банки” вилоят филиалининг 147 йиллиги кенг нишонланди.

Банк 1875 йилда Тошкент шаҳрида бирламчи жамғарма касса сифатида ўз фаолиятини бошлаган.Банкнинг Республика бўйича 196 та филиали, 106 та банк хизматлари маркази, 2 минг 200 дан зиёд кассалар тармоғи мавжуд. 

Бухоро вилоятида 11 та филиал ва 9 та банк хизматлари маркази фаолият юритмоқда. 640 нафардан зиёд банк ходимлари аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига молиявий ва консалтинг хизмат кўрсатаётир. 

Жорий йилда жисмоний ва юридик шахсларнинг бўш пул маблағларини банк депозитларига кенг жалб этилиши натижасида жами депозитлар қолдиғи 1,8 триллион, аҳоли омонатлар қолдиғи 261 миллион сўмга етказилди. 

[gallery-7084]

– Кредит қўйилмалари қолдиғи 1,6 триллион сўмни ташкил қилди,  – дейди АТ “Халқ банки” Бухоро вилояти филиали бошлиғининг аёллар ва оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича ўринбосари Наргиза Латипова. –Шундан, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида жорий йилнинг биринчи чорагида 3 минг 534 нафар фуқарога 81,3 миллиард сўм имтиёзли кредит ажратилди. 

Давлат дастурлари асосида ажратилаётган кредитлар асосан “Темир”, “Ёшлар” ва “Аёллар” дафтарларида бўлган фуқароларга ажратилмоқда. Халқ банки томонидан ишлаб чиқилган 178 та лойиҳалар асосан аҳоли бандлигини таъминлаш учун хизмат қилмоқда. Банк ходимлари кредитлар тўғрисида аҳолига тушунтириш ишларини олиб бормоқда. Банк томонидан нафақа пуллар, моддий ёрдам ва бола пуллари ўз вақтида аҳолига етказилмоқда. Айниқса ногиронлиги бўлган шахсларга манзилли етказилмоқда.

Зариф Комилов, 
Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА