Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳалоллик, поклик судьялар фаолиятининг асосий мезони бўлиши керак
20:15 / 2021-11-29

Фарғонада суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларнинг ижроси ҳамда 9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ташаббуси билан ўтказилган мазкур тадбирда судьялар, уларнинг оила аъзолари иштирок этди.

Бу дунёда адолатни қарор топтириш энг қийин иш. Шу боис судьялик катта масъулият, машаққат ва юксак билим талаб этадиган касб саналади. Бу касб эгалари аввало, ҳалол ва садоқат билан меҳнат қилиб, коррупцияга муросасиз бўлишлари керак.  

Судлар бугунги кунда “адолат қўрғони” сифатида қонун устуворлигини таъминлашга хизмат қилмоқда. Бу эса  инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишга масъул касб эгалари бўлган судьялардан профессионал лаёқатдан ташқари, профессионал ҳалолликни ҳам талаб қилади. Кейинги йилларда судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш, тизимда коррупцион омилларни баратаф этиш бўйича қатор ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Президентимизнинг 2020 йил 7 декабрдаги “Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бунда катта аҳамиятга эга. Шунингдек, тизим ходимларининг ижтимоий муҳофазаси борасида салмоқли ишлар амалга оширилди.  

Шарқий ҳарбий округ маънавият ва маърифат марказида барча судлар судьялари иштирокида бўлиб ўтган тадбирда  асосий эътибор тизимда коррупциянинг олдини олишга қаратилди. Шунингдек, айрим соҳа ходимларининг аянчли тақдири ҳақида маълумот берилди. Ҳалоллик ва покликни фаолиятининг мезони сифатида танлаган судьялар ҳеч қачон бундай жирканч ишларга қўл урмаслиги таъкидланди.  

Тадбир ниҳоясида Судьялар олий кенгаши буюртмаси асосида  суратга олинган “Пушаймон” ҳамда Олий суд буюртмаси асосида тайёрланган “Фарзанд омонат” қисқа метражли фильмлар намойиш этилди.

М. Сулаймонов, ЎзА