Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳалоллик – муваффақиятнинг асосий омили
13:19 / 2025-11-26

Президентимиз Шавкат Мирзиёев мамлакат тараққиёти, халқ фаровонлиги йўлида олиб борилаётган туб янгиланиш жараёнларида ҳар бир соҳада тартиб, интизом, ҳалоллик устувор бўлишини таъминлашга каттаэътибор қаратмоқда.

9 декабрь – Халқаро коррупцияга қаршикурашиш куни  муносабати билан мамлакатимиз бўйлаб ўтказилаётган кенг қамровли тадбирларда бу жиҳатлар яна биркарра ўзининг  ёрқин ифодасини топмоқда.    

“Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” акциядорлик жамияти томонидан мазкур тузилманинг банк хизматлари кўрсатиш марказларида шу кунларда   Халқаро коррупцияга қарши курашиш кунига бағишлаб мазкур молиявий тузилманинг мутасаддилари,ҳуқуқ тартибот идораларининг  мутахассислари иштирокида туркум тадбирлар, давра суҳбатлари ва учрашувлар, мулоқотлар ўтказмоқда.    

[gallery-26416]

9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни  муносабатига бағишланган ана шундай тадбир  “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” акциядорлик жамиятининг  Тошкент шаҳридаги “Саёҳат” Банк хизматлари марказида бўлиб ўтди.          

Унда “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” акциядорлик жамиятинингТошкент шаҳридаги “Саёҳат” Банк хизматлари маркази бошқарувчиси ўринбосари Жаҳонгир Мадумаров, мазкур банкнинг Тошкаент шаҳар филиали Ахборот хавфсизлиги ва режим бўйича бош мутахассиси Шавқиддин Ўринов мамлакатимизда коррупцияга қарши муросасиз кураш олиб бориш борасидаги ишлар хусусида атрофлича тўхталдилар.      

Мутахассисларнинг фикрича, Бирлашган МиллатларТашкилоти ташаббуси билан 2004 йилдан бошлаб ҳар йили 9 декабрда Халқаро коррупциягақарши курашиш куни бутун дунёда нишонланади. Шу куни 2003 йилда МексиканингМерида шаҳрида бўлаб ўтган юқори даражадаги сиёсий конференцияда БМТнинг Коррупциягақарши конвенцияси имзолаш учун очиқ деб эълон қилинган. Коррупцияга қарши конвенция 2005 йилдекабрда кучга кирган. Ҳозирги кунга қадар унга 186 иштирокчи қўшилган. Ўзбекистон ушбу Конвенцияга 2008 йилда қўшилган.  Мамлакатимизда иқтисодий жиноятлар, коррупция ҳолатларининг олдини олиш борасида тизимли ишлар бажарилмоқда. Зеро, коррупция мамлакат тараққиёти, унинг фаровонлигига, халқаро майдондаги обрўсига  жиддий   путур етказувчи иллат экани ҳеч кимга сир эмас.  

Тадбирда коррупция ва қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўймаслик, айниқса, ёш ходимларнинг билиб-билмай нотўғри йўлларга кириб қолиши, таваккалчилик ўйинларига берилишининг олдини олиш, криптовалюта билан боғлиқ операциялардан огоҳ бўлиши ғоят муҳим экани алоҳида таъкидланди. Зеро, банк тузилмаларининг ҳалол, самарали фаолияти уларнинг наинки мамлакатимиз аҳолиси орасида, балки дунё миқёсидаги нуфузини ва ишончлилик даражасини белгилашда муҳим омил саналади.    

Бу каби маърифий тадбирлар “Ўзбекистон Республикаси Ташқи  иқтисодий фаолият миллий банки” акциядорлик жамиятининг барча филиаллари, банк хизмати марказларида юқори савияда ўтказилмоқда.                            

Назокат Усмонова, Носиржон Ҳайдаров (суратлар), ЎзА мухбирлари