Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари боғча пулидан озод қилинади (+видео)
10:48 / 2023-06-01

Хабарингиз бор, “Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинганди.

Жорий йилнинг 2023 йил 1 июндан:

- ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) фарзандлари мактабгача таълим муассасаларида бепул тарбияланиши, шунингдек, профессионал ва ОТМда давлат гранти асосида қўшимча квоталар бўйича таълим олиши таъминланади;

- ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) ота-оналарига йилига 2 марта темир йўл ва ҳаво йўловчилар транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилади.

Бундан ташқари 2023 йил 1 декабргача “Фахрийлар тўғрисида”ги, “Ҳарбий хизматчилар мақоми ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Ҳарбий хизматчиларнинг пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонун лойиҳалари ишлаб чиқилиши режалаштирилган.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/-smadAipNEk" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

М.Турдалиева, Н.Абдувоитов ЎзА