Пластик тўлов карталари ва электрон тўлов тизимларининг жорий этилиши фойдаланувчилар учун янги қулайликларни яратиш билан бирга янги фирибгарлик схемаларининг тарқалишини кучайтирди.
Сўнгги ўн йилликда кибержиноятчилар усулларини ўзгартирди. Хакерларни энди ишончсиз сайтлар қизиқтирмайди. Улар тўлов тизимлари, ижтимоий тармоқлар ва электрон дўконларни афзал кўрмоқда. Хакерликни оддий жиноий бизнесга айланиб улгурди, унинг аъзолари кўпроқ пул ишлаб топиш илинжида.
Аксарият ҳужумлар тажовузкорларнинг электрон почта хабарлари билан бошланади, аммо уларнинг арсеналида зарарли дастурий таъминотни етказиб беришнинг кўплаб усуллари борлигини ҳам унутмаслик керак.
«Касперский лабораторияси» халқаро компаниясининг маълумотларига кўра, Advanced IP Spyware номини олган зарарли дастур яратувчилари Advanced IP Scanner воситаси тизим маъмурлари учун ўз кодларини киритишга қарор қилди. Улар қонуний домен номларидан битта ҳарфга фарқланадиган иккита сайт яратди ва уларнинг дизайнини расмий дастурий таъминот саҳифасидан кўчириб олди. Улар жабрланувчи маҳаллий тармоқларни назорат қиладиган воситани излаётганда қайси сайт ҳақиқий эканлигининг фарқига бормай, иловали дастурни кўчириб олади, деган умидда ҳаракат қилади.
Onion Poison ҳужум операторлари бундан ҳам ижодийроқ бўлган ёндашувни намойиш қилди. Улар даркнетга кириш учун мўлжалланган зарарли Tor браузери вариантини яратди. Ўзларининг сохта браузерларини видео остидаги ҳавола орқали You Tube видеохостинг тармоғидаги анонимлик ҳақидаги машҳур каналга ўрнатиш бўйича кўрсатмалар билан тарқатишга қарор қилди.
Шунингдек, ностандарт вируслар ҳам ўзини кўрсатди. Масалан, Black Basta шифрловчи янги талқинлари бир нечта Microsoft технологияларидан фойдаланган ҳолда маҳаллий тармоқ орқали тарқалиш имконига эга бўлди. Битта компьютерни зарарлагандан сўнг, вирус маҳаллий тармоқдаги компьютерлар рўйхатини олиши, зарарли дастурни уларга нусхалаши ва масофадан туриб уни ишга тушириши мумкин. Бундай усул тизимда кам из қолдиради ва аниқлашни қийинлаштиради.
Шуни унутмаслик керакки, интернетга уланган ҳар қандай компьютер ёки смартфон бир нечта алоҳида ҳимоя дастурлари билан таъминланган бўлиши лозим. Универсал ҳимоя ҳали мавжуд эмас.
Роман БОНДАРЧУК