Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хакерлар Колумбия армиясининг сайтини ўчириб қўйди
10:21 / 2021-05-05

Ўзларини Anonymous Колумбия, деб номлаган хакерлар гуруҳининг баёнот беришича, солиқ ислоҳотларига норозилик билдириб намойишга чиққан тинч аҳолига қарши зўравонликларни амалга оширгани учун Колумбия қуролли кучларининг интернет саҳифаси ўчириб қўйилди.

""Anonymous Колумбия" хакерлар гуруҳи Иван Дуке ҳукуматининг солиқ ислоҳотларига қарши норозилик намойишларига чиққан тинч аҳолини ўлдиргани ва таъқиб қилгани учун Колумбия миллий армиясининг расмий саҳифасини ёпиб қўйди", — дейилади хакерларнинг ижтимоий тармоқда эълон қилгани  хабарида.  

Колумбия омбудсмани идорасининг маълум қилишича, бир ҳафталик норозилик намойишларида 18 нафар тинч аҳоли вакиллари ҳамда бир полиция зобити ҳалок бўлган, 89 киши дом-дараксиз йўқолган. Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, тартибсизликлар натижасида 840 киши жароҳат олган ва 431 киши ушланган.

Колумбия президент Иван Дуке солиқ ислоҳоти лойиҳасини қайтариб олгани ҳамда бензин ва коммунал хизматларига қўшимча қиймат солиғини кўпайтириш ва даромад солиғи базавий ставкасини ошириш ғоясидан воз кечганига қарамай, мамлакатнинг кўпгина шаҳарларида етти кундирки,  тартибсизликлар тўхтамаяпти.

Миллий қаршилик қўмитаси 5 майда ҳам миллий иш ташлаш эълон қилишини маълум қилди. Ишчилар ва талабалар ташкилотлари ҳукуматдан солиқ ислоҳотларини бекор қилишдан ташқари, яна соғлиқни сақлаш соҳасида ислоҳот ўтказишни, полициянинг тартибсизликларга қарши кураш бўйича махсус бўлинмасини тарқатиб юборишни, шаҳарни ҳарбийлардан тозалашни, фуқароларни ўлдиришни бас қилишни ва намойишчиларни ўлдирганларни жазолашни талаб қилмоқда.