Хакерлар АҚШ Миллий Ядро хавфсизлиги бошқармасига ҳужум қилди
“Microsoft Share Point” дастурига нисбатан уюштирилган хакерлик ҳужуми АҚШ Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Миллий ядро хавфсизлиги бошқармасига ҳам таъсир ўтказди. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.
Таъкидланишича, ҳужумчилар махфий маълумотга йўл топа олмаган. Вазирлик ҳужум муассасага сезилмас таъсир кўрсатгани, мутахассислар томонидан зарарланган тизим тикланаётганини билдирди.
“Bloomberg” маълумотига кўра, хакерлар ҳаракати АҚШ Таълим вазирлиги, ва бошқа бир қатор давлат даражасидаги идоралар, шунингдек Европа ва Яқин Шарқ мамлакатлари ҳукуматларига тегишли тизимларга ҳам дахл қилган.
“Microsoft” ширкати фикрича, ҳодиса Хитойга алоқадорлиги тахмин қилинаётган “Linen Typhoon” ва “Violet Typhoon” гуруҳлари фаолияти билан боғлиқ бўлиши мумкин.
М.Пирматова, ЎзА