Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳакамларимиз FIFA ва AFC семинарида иштирок этмоқда
10:56 / 2026-02-05

Қатарда FIFA ҳамда Осиё футбол конфедерацияси (AFC) томонидан ташкил этилаётган махсус VAR семинарида мамлакатимиз ҳакамлари ҳам иштирок этмоқда.

Ушбу семинар Жаҳон чемпионатларида фаолият юритиши мумкин бўлган VAR ҳакамларини саралаш ва тайёрлашнинг муҳим босқичи ҳисобланади.

Хусусан, Фирдавс Нор Сафаров 2026 йил АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган эркаклар ўртасидаги FIFA Жаҳон чемпионати учун VAR ҳаками сифатида номзодлар рўйхатига киритилган. Айни кунларда у Доҳа шаҳрида ўтаётган семинар доирасида назарий ҳамда амалий машғулотларда иштирок этмоқда.

Шунингдек, Эдита Мирабидова 2027 йил Бразилияда бўлиб ўтадиган аёллар ўртасидаги FIFA Жаҳон чемпионати учун VAR ҳаками сифатида номзод сифатида кўрсатилган. У ҳам халқаро мутахассислар раҳбарлигида ташкил этилган семинарда видео ёрдамчи ҳакамлик бўйича тайёргарлик жараёнларидан ўтмоқда.

Қайд этилишича, мазкур семинар FIFA томонидан Жаҳон чемпионатлари даражасида фаолият юритадиган VAR ҳакамлар корпусини шакллантириш йўлидаги муҳим босқичлардан бири саналади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА