Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳафталик самарали ўтмоқда
16:04 / 2025-10-09

Бухорода “INNOWOMENWEEK-2025” ихтирочи хотин-қизларнинг инновацион ҳафталиги доирасида вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси ҳамда Бухоро давлат техника университети ҳамкорлигида “Тадбиркорлик сари қадам” мавзусидаги ўқув-семинари, шунингдек, олима, ихтирочи ва тадқиқотчиларнинг  инновацион ишланмалари ва ихтиролари кўргазмаси ўтказилди.

Тадбирдан мақсад хотин-қизларнинг ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига самарали ҳисса қўшишини таъминлаш, уларнинг инновацион ғояларини, стартап ва бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлашдан иборатдир. Ҳафталик доирасида илмий-ижодий ютуқларга эга хотин-қизлар ўз ғоялари, инновацион ишланмалари ва ихтиролари билан ўртоқлашиб, ўзаро тажриба алмашди.

[gallery-25676]

Иштирокчилар ўқув-семинари давомида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ва бизнесни кенгайтиришдаги хотин-қизлар учун яратилган солиқ имтиёзлари, вилоятда хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш истиқболлари, тадбиркорликка дастлабки қадамлар, талаб ва таклиф асосида самарали бизнес режа тузиш, хотин-қизлар томонидан етиштирилаётган маҳсулотларни реализация қилиш тартиби, таълим соҳасида яратилган имкониятлар ва амалга оширилган ишлар тўғрисида батафсил маълумотга эга бўлди.

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбири.