Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳафта охирида водий вилоятларидаги АГТКШларнинг фаолияти тикланиши кутилмоқда
09:08 / 2023-02-16

Энергетика вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, бу борада кўрилаётган чоралар натижасида ҳафта охирларига бориб водий вилоятларидаги газ қувурларида табиий газ босимининг кўтарилиб бориши кутилмоқда.

Шу боис, маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) газ босимининг кўтарилишига қараб, фаолияти босқичма-босқич тикланиши режалаштирилмоқда.  

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, газ босими пасайган кунларда биринчи навбатда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини электр энергияси ва табиий газ билан бир маромда таъминлаш зарурлиги сабабли АГТКШлар фаолиятига мажбурий чекловлар киритилган.  

Қувурларда газ босимини бир меъёрга келтириш ва ушбу меъёрни сақлаб туриш учун АГТКШлари қисқа вақт оралиғида режа-график асосида фаолият юритиб боради.  

 

ЎзА