French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гвинеяда исёнчилар миллий бирлик ҳукуматини тузади
16:38 / 2021-09-07

Куни кеча Гвинеяда давлат тўнтаришини амалга оширган исёнчилар республикани бошқариш механизмини ошкор қилди.

"Ўтиш даврининг асосий йўналишини аниқлаб олиш учун умумий маслаҳатлашув очиқ бўлади. Сўнгра ўтиш даври давомида миллий бирлик ҳукуматини шакллантирамиз", — деди исёнчилар раҳбари полковник Мамади Думбуя.  

Kalenews интернет-нашрининг ёзишича, айни пайтда юқори лавозимли амалдорларга хизмат машиналарини ҳамда гувоҳномаларини топшириш талаби қўйилган.

Шунингдек, исёнчилар вазирларнинг мамлакатни тарк этишини ҳам таъқиқлаб қўйди, деб хабар бермоқда Guinee7 интернет-портали.

"Хунта раҳбари полковник Мамади Думбуя ўзининг  қисқа нутқида, вазирларнинг мамлакатни тарк этиши таъқиқланганини маълум қилди”, дейилади хабарда.