Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гвинеяда давлат тўнтаришини содир этган ҳарбийлар гуруҳига санкциялар жорий этилди
09:49 / 2021-09-17

Ташкилотнинг Нигерияда бўлиб ўтган саммити доирасида Ғарбий Африка давлатлари иқтисодий ҳамжамияти (ЭКОВАС) Гвинеяда давлат тўнтаришини содир этган ҳарбийлар гуруҳига санкцияларни жорий қилди, дейилади “Reuters” агентлиги хабарида.

Мазкур қарор рўйхатдаги шахсларнинг банклардаги ҳисоб рақамларини ҳаракатдан тўхтатишни назарда тутади.

Ташкилот Гвинеянинг ҳозирги ҳукуматига ҳокимиятни фуқаровий ҳукуматга топшириш жараёнини ярим йилда тугаллаш талабини қўйди.

Бундан ташқари, саммитда Малидаги вазият ҳам муҳокама қилинган, бу ерда ҳам давлат тўнтариши бўлган. Тадбир иштирокчилари амалдаги Мали ҳукумати 2022 йилнинг февралидаги президентлик сайловлари ўтказилишини таъминлаши бўйича якдил фикр билдирган. Талабни бажармаганлар санкцияга тортилади.