Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гватемала аэропорти Фуэго вулқони сабабли тўхтатилди
11:08 / 2022-12-12

Якшанба куни Гватемаладаги La Aurora халқаро аэропорти Фуэго вулқонининг уйғониши сабабли вақтинча ёпилди. Бу ҳақда республика фуқаро авиацияси бош бошқармаси тарқатган баёнотда маълум қилинди, дея хабар беради “Тренд” ТАСС агентлигига таяниб.

“Вулқон фаоллиги ва учиш-қўниш йўлаги ҳудудида кул борлиги сабабли  аэропортдаги ишлар  тўхтатилди”, дейилади ҳужжатда. Аэропорт вулқондан 40 км узоқликда жойлашган.

Жараён 6 км гача баландликдаги кул чиқиндилари, шунингдек, лава оқимларининг шаклланиши билан бирга келди.

Аҳоли орасида қурбонлар ҳақида маълумот йўқ, потенциал заиф ҳудудларда эвакуация ҳали амалга оширилмаган.

Тахминан 3,7 км баландликдаги Фуэго Гватемаладаги энг фаол вулқонлардан биридир. 2018 йил июнь ойида унинг отилиши 400 дан ортиқ одамнинг ўлимига олиб келди. 1974 йилдан бери Фуэго фаолиятининг энг кучли ўсиши 1,7 миллиондан ортиқ гватемалаликларга таъсир кўрсатди ва катта моддий зарар етказди. Лой ва лава оқимлари билан қопланган ҳудудлар кейинги яшаш учун яроқсиз деб топилди.

 

ЎзА