Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гвардиячилар Давлат мадҳияси кунини тантанали нишонлади (+видео)
19:12 / 2025-12-11

Мамлакатимизда нишонланадиган муҳим саналар арафасида вазирлик ва идораларда қатор тадбирлар ўтказиш ижобий маънода анъана тусини олиб улгурган.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тизимларида ҳам ана шундай тадбирлар юқори тайёргарлик билан ташкил этилишига алоҳида эътибор қаратилади. Бир гуруҳ гвардиячиларга тантанали равишда ҳарбий ва махсус унвонларнинг топширилгани сўзимизнинг тасдиғидир.

10 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун муносабати билан Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида тантанали тадбир ўтказилди.  

Даставвал гвардиячилар давлатимизнинг рамзи бўлган мадҳиямизни жўр бўлиб куйлашди. Шундан сўнг сана арафасида малака ошириш курсларида ўқиб сертификат олган 129 нафар ҳарбий хизматчи ва ходимларга ҳарбий ва махсус унвонлар топширилди.  

Унвонларни қабул қилиб олган гвардиячиларга “Бурч, садоқат, жасорат” шиори остида Ватанимиз тинчлиги, осойишталиги, жамоат тартиби ва хавфсизлигини сақлашда олдиларига қўйилган барча вазифаларни бажаришда бор куч-ғайратини сафарбар этишига ишонч билдирилди.

Тантанали қисмдан сўнг Миллий гвардия Ашула ва рақс ансамбли томонидан байрамона концерт дастури ҳавола этилди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/i8iJkbibVtU" title="Gvardiyachilar Davlat madhiyasi kunini tantanali nishonladi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Н.Раҳмонова, А.Аҳмедов (монтаж), ЎзА мухбири