Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғузорда ишлаб чиқарилган ун маҳсулоти экспорт бозорига чиқмоқда
15:10 / 2026-03-03

Бу ҳақда Қашқадарё вилояти Ғузор тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Ғузор туманида озиқ-овқат саноатини ривожлантириш, аҳолини сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш ҳамда экспорт ҳажмини оширишга қаратилган лойиҳалар изчил амалга оширилмоқда.

Ҳудудий инвестиция дастури доирасида “Ғузор дон маҳсулотлари” МЧЖ томонидан қиймати 75 миллиард сўм бўлган йирик ун ишлаб чиқариш корхонаси ташкил этилди. Замонавий ишлаб чиқариш линиялари билан жиҳозланган корхонанинг йиллик қуввати 120 минг тонна олий навли ун маҳсулотини ташкил этади.

Лойиҳа доирасида Туркиянинг “Wensmak” компанияси томонидан илғор технологиялар ўрнатилиши натижасида ишлаб чиқариш жараёнлари тўлиқ автоматлаштирилди. Бу эса маҳсулот сифати ва рақобатбардошлигини таъминлашга хизмат қилмоқда. Шунингдек, корхонада 70 нафар фуқаро доимий иш билан таъминланди.

Айни пайтда корхона томонидан Афғонистон Республикасига 4,5 миллион АҚШ доллари миқдорида ун маҳсулотини экспорт қилиш бўйича шартнома имзоланган. Экспорт ишлари изчил давом эттирилмоқда. Мазкур лойиҳа нафақат ҳудуд саноат салоҳиятини ошириш, балки ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулот улушини кенгайтиришга ҳам хизмат қилмоқда.

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири