Гутерриш ядро уруши бўлиши мумкинлиги ҳақида баҳс-мунозара қилиш яхши эмаслигини таъкидлади
Ядро можароси эҳтимоли мавзусида ҳатта баҳс-мунозара қилишнинг ўзи ҳам ақлга сиғмайди, ядро қуролига эга мамлакатлар ундан фойдаланишни режалаштирмаётганини тасдиқлаши лозим, деди БМТ бош котиби Антониу Гутерриш БМТ хавфсизлик кенгаши мажлисида сўзга чиқиб.
Гутерришнинг фикрича, Украинадаги можаро мамлакатларга ҳам бутун дунёга ҳам бирдек зиён етказишга қодир бўладиган “чексиз қувватга эга".
"Бир вақтлар ўйлашга ҳам ботинолмаган ядро уруши ғояси бугунги кунда баҳс-мунозаралар мавзусига айланди. Бу мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган ҳолатдир. Ядро қуролига эга бўлган барча давлатлар ядро қуролини қўлламасликка содиқ эканини ва ядро қуролларини тўлиқ йўқ қилишни тасдиқлаши лозим", - деди Гутерриш.