Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гутерриш: Украинадан ўн миллион тонна дон олиб чиқилди
12:12 / 2022-11-04

“Қора денгиз дон ташаббуси” доирасида ҳозиргача Украинадан 10 миллион тонна дон ва озиқ-овқат маҳсулотлари олиб чиқилди, деди БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш журналистларга.

"Бугунги кунда мазкур ташаббус янги босқичга ўтганидан хурсандман. Ҳозиргача Қора денгиз йўлагидан ўн миллион тонна дон маҳсулотлари олиб чиқилди. Шунча миқдорда юкни олиб чиқиш учун уч ой керак бўлди", – деди Гутерриш.     

22 июлда Истанбулда Россия маҳсулотларининг экспортига қўйилган чекловларни бекор қилиш ва Россиянинг Украина буғдойини олиб чиқишга ёрдам бериши бўйича кўп томонлама битим имзоланган эди. Россия, Туркия, Украина ва БМТ вакиллари томонидан имзоланган мазкур битим дон, озиқ-овқат ва ўғит маҳсулотларини Қора денгиздаги учта портдан олиб чиқишни назарда тутади.