Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гутерриш: Осиё гуллаб-яшнашидан ҳаммамиз ютамиз!
11:11 / 2022-10-13

Сўнгги 30 йил давомида ОҲИЧК қитъа давлатлари ўртасидаги яқин мулоқот учун ўзига хос майдонга айланди. Бу фикрни БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида бошланган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари кенгашининг олтинчи саммити иштирокчиларига мурожаатида билдирди.

“Kazinform” хабарига кўра, Гутерриш ўз чиқишида дунё бўйлаб ўзаро ишонч, бирдамликка дарз кетаётгани, турли низолар натижасида геосиёсий ҳолат таранглашаётганига алоҳида эътибор қаратган. Шунингдек, юзага келаётган инқироз, айниқса, инсониятнинг эҳтиёжманд қатламига сезиларли зарба бериб, қашшоқлик, очлик чуқурлашишига, ижтимоий-сиёсий норозилик тўлқини кучайишгига олиб келиши мумкин. Мана шундай ўта мураккаб бир вазиятда минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш ҳар қачонгидан ҳам муҳим.

«Кун тартибига чиқаётган янги масалалар минтақавий ташкилотлар билан изчил ҳамкорликни, диққатни мавжуд муаммоларга қаратишни тақозо этмоқда. Биз айни ҳолатга устувор аҳамият беришимиз керак. Шу маънода сўнгги 30 йил давомида ОҲИЧК қитъа давлатлари ўртасидаги яқин мулоқот учун ўзига хос майдонга айланди», - дейилади, жумладан, Антониу Гутерришнинг видеоконференция шаклидаги мурожаатида.

«Осиёнинг гуллаб-яшнашидан ҳаммамиз фақат ютамиз. Сизларга ўрнатилган шериклик учун, умумий мақсадимиз - барқарор ривожланиш, иносн ҳуқуқлари таъминланиши, тинчлик ва барқарорлик, кўп томонлама ҳамкорлик тамойилларини илгари суриш йўлидаги саъй-ҳаракатлар учун миннатдорлик билдираман. Келинг, давр олдимизга қўйган синовлардан биргаликда ўтамиз, Осиё ва бутун сайёрамиз учун ёрқин келажакни яратамиз. Бу йўлда барчаларингизга муваффақият тилайман», - дея қўшимча қилди БМТ Бош котиби.

Эслатиб ўтамиз, анжуманда 11 давлат - Озарбайжон, Ироқ, Эрон, Қирғизистон, Фаластин, Тожикистон, Россия, Туркия, Ўзбекистон, Қатар, Беларусь раҳбарлари иштирок этяпти. Шунингдек, Остонага Вьетнам вице-президенти, ХХР раиси ўринбосари ва беш нафар вазир келган.

Дарвоқе, саммит кун тартибидан Қувайтга ОҲИЧКО аъзоси мақомини бериш масаласи ҳам киритилган.

Ғ.Хонназаров тайёрлади.
ЎзА