Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гутерриш мамлакатларни бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмасликка чақирди
09:29 / 2023-01-13

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш мамлакатларни бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмасликка ваъда беришга чақирди.

“Мен барча аъзо давлатларни БМТ Низоми ва Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг қарашлари ва қадриятларига риоя қилишга, халқаро ҳуқуқни ҳурмат қилишга чақираман”, деди Гутерриш.

 У мамлакатларни низоларни таҳдид ёки куч ишлатмасдан тинч йўл билан ҳал қилишга чақирди.  

 “Мен барча инсонларнинг ва аъзо-давлатларнинг тенг ҳуқуқларини тан олишга, мамлакатларнинг ички ишларга, халқларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаши ишига аралашмаслик мажбуриятини бажаришга чақираман”, деди Бош котиб.  

 Гутерриш аъзо давлатлар БМТнинг ҳамма жойда, жумладан, Хавфсизлик кенгашида ҳам қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашига умид билдирди.

 

ЎзА