Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гутерриш: Ҳаракатсиз ўтган ҳар он дунёни глобал фалокатга яқинлаштиради
12:18 / 2022-08-05

Дунёда геосиёсий рақобат кучайди, ядровий қарама-қаршилик хавфи олдинги ўн йилликларга нисбатан анча авж олган. Бу ҳақда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш тузилманинг Нью-Йоркдаги қароргоҳида сўзлаган нутқида маълум қилди, дея хабар беради ташкилот матбуот хизмати.

– Иқлим ҳалокати, ҳаво ифлосланиши ва биологик хилма-хиллик йўқолиши, шунингдек, COVID-19 пандемияси салбий оқибатидан ташқари дунё тобора урчиб бораётган қуролли можароларга тез-тез дуч келмоқда, – деди Гутерриш. – Шу билан бирга Украинадаги вазият бутун дунёда озиқ-овқат ва энергия нархи кескин ошишига олиб келди. Истанбулдаги музокара натижасида озиқ-овқат ва ўғит нархи аста-секин тушиб, аввалги даражасига яқинлашмоқда. Шунга қарамай, пандемиядан қутулиш учун сармоя манбасига эга бўлмаган мамлакатлар муқаррар равишда тубсиз инқирозга яқинлашмоқда. Дунёда кенг кўламли инқироз юзага келган тақдирда манфаатдор томонларни бирлаштира оладиган ягона ташкилот йўқ. Ҳаракатсиз, кутиш билан ўтаётган ҳар он дунёни глобал фалокатга яқинлаштирмоқда.