Гутерриш Эрон билан ядро келишувини муҳокама қилди
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Эрон президенти Иброҳим Раисий билан учрашиб, ядро келишувини муҳокама қилди, дейилмоқда БМТ матбуот хизмати тарқатган хабарда.
"Бош котиб Эрон президенти Иброҳим Раисий билан учрашди", – дейилади хабарда. Бош котиб Қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режасини муҳим эканлигини таъкидлаб, келишувга эришишда барча имкониятларни ишга солишга чақирди.
Хабарда бош котиб билан президент шунингдек, Яман ва Афғонистон бўйича ҳам фикр алмашгани айтилмоқда.
Суҳбат чоғида Бош котиб Эронни минтақада кескинликни юмшатиш учун қўшниларини мулоқотга жалб қилишга чақирди ва инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ масалаларда ўз хавотирини билдирди, – дейилади хабарда.