БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Хавфсизлик кенгаши ҳамон 1945 йилдаги воқеликни акс эттиришини таъкидлаб, тузилмани ислоҳ қилишга чақирди.
- Биринчи навбатда, Хавфсизлик кенгаши ислоҳоти асосли жараён, деб ҳисоблайман, - деди у матбуот анжуманида. - Тузилма замонавий дунёга мос эмас, балки ўтган аср 45-йиллари даврига тўғри келади.
Бу ҳолат ХК учун нафақат қонунийлик, балки самарадорлик нуқтаи назаридан ҳам муаммо келтириб чиқаряпти.
Бош котиб Кенгашнинг вето ҳуқуқини чеклаш зарурлиги тўғрисидаги таклифга ҳам қўшилишини айтди. У ХК айрим аъзолари томонидан баъзи масалалар юзасидан вето қўйиш ҳолатларига нисбатан шундай муносабат билдирди:
- Масалан, Франция ва Буюк Британия инсон ҳуқуқи оммавий тарзда бузилиши ёки шунга ўхшаш кескин ҳодисалар юз берган вазиятда вето ҳуқуқини чеклаш таклифини илгари сурди. Мен бу фикрни қўллаб-қувватлайман.
Гутерриш қўшимча қилишича, вето ҳуқуқини чеклаш қарори фақат ХК аъзолари томонидан қабул қилиниши керак.
С.Раҳимов, ЎзА