ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Поп тумани Ғурумсарой қишлоғидаги “Zamin Green World” масъулияти чекланган жамиятининг 7 гектарли иссиқхонасида гидропоника усулида помидор етиштирилади.
Замонавий иссиқхона 2022 йил 7 миллион АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция ҳисобидан барпо этилган. Иссиқхонада ҳароратни сақлаш, ҳар бир экилган помидор кўчатини сув ва минерал ўғитлар билан таъминлаш масофадан туриб бошқарилади. 100 нафар киши доимий иш билан таъминланган. Мавсумий ишчилар 300 дан зиёдни ташкил этади.
[gallery-11528]
Дастлабки мавсумда бу ерда етиштирилган 300 тонна ҳосил ички бозорга, яна 700 тонна помидор экспортга йўналтирилди.
Ҳозирда МЧЖ томонидан яна 6 гектарлик иссиқхона барпо этилаётган бўлиб, жорий йил сентябрь ойида ишга туширилиши мўлжалланган.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА