Фоторепортаж
Наманган вилояти Поп тумани Ғурумсарой қишлоғи Янгичек маҳалласида янги барпо этилган 10-мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.
[gallery-5495]
Инвестиция дастури асосида 3,2 миллиард сўм маблағ эвазига барпо этилган боғчага ҳудуддаги 120 нафар бола қамраб олинди.
Муассаса очилиши муносабати билан ташкил этилган маросимда туман ҳокими Аъзамжон Султонов, туман прокурори Ҳусниддин Ҳакимов, нуронийлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Таъкидлаш керак, туманда 3-7 ёшли болаларнинг мактабгача таълим ташкилотига қамрови 2017 йилда 29,5 фоизни ташкил этган бўлса, 2021 йил якуни билан бу кўрсатгич 81,9 фоизга етказилди. Бугун туманда мавжуд 17906 нафар 3-7 ёшли боланинг 14673 нафари мактабгача таълимга қамраб олинган.
Сўнгги тўрт йилда туманда 7 та давлат тасарруфидаги, 2 та нодавлат ва 1 та давлат хусусий шерикчилик асосидаги ҳамда 230 та оилавий нодавлат мактабгача ташкилоти фаолияти йўлга қўйилди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА