Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гурланлик илғор китобхонлар аниқланди
09:02 / 2026-02-02

Хоразм вилоятида “Ёш китобхон” танловининг Гурлан тумани босқичи бўлиб ўтди.

Танлов давомида китобсевар, билимга чанқоқ ёшлар ўз билим ва салоҳиятларини намоён этиб, энг фаол ёш китобхон номи учун беллашдилар.

Ёшлар ишлари агентлиги ва қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтириш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш мақсадида ташкил этилган танлов натижаларига кўра, 10-14 ёшлилар ўртасида Саҳтиён маҳалласидан  Ҳилола Ўразбоева,  15-19 ёшдагилар орасида Гулшан маҳалласи вакиласи Диёра Сафарова ва   20-30 ёшдаги китобхонлар ичида тахтакўпирлик Инобат Хўжабоева ғолибликка энг муносиб номзодлар деб топилди ва танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди.  

[gallery-27417]

- Китоб мутолаа қилишни жуда севаман,  - дейди танлов ғолибаси Инобат Хўжабоева. - Танловда бир неча йиллардан буён қатнашаман. Унда иштирокчилардан китобларда илгари сурилган Ватан, оила ва дўстларга бўлган садоқат ғоялари, комил инсон фазилатлари юзасидан мустақил фикр юритишига алоҳида эътибор қаратилган.  Мен қатнашган 20-30 ёшдагилар йўналишида 50 номдаги ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналари, илмий-оммабоп асарларни ўқиш белгиланган.  Мен ана шу талабни инобатга олган ҳолда танловга тайёрланганман. Ишонаманки, бу сафар мамлакат босқичигача бораман.

Танлов якунида ғолиб ва фаол иштирокчилар ташкилотчилар томнидан муносиб тақдирланди.

Аҳмаджон Шокиров,

Беҳзод Саидов(сурат),

ЎзА мухбирлари