Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гулхан атрофида самимий ва дўстона суҳбат
18:49 / 2023-03-19

Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманидаги ҳарбий қисмда вилоятнинг 11 та шаҳар ва туманларидаги "Ёшлар дафтари" га киритилган, муқим иш жойига эга бўлмаган ёшлар учун 10 кунлик "Жасорат мактаби" ўқув йиғини ташкил этилганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Сирдарёда бошланган “Жасорат мактаби” ўқув йиғинида иштирок этаётган 100 нафар ёшлар кунни эрталабки бадан тарбия машқлари билан бошлаб, саф тортиш, жанговар тайёргарлик машғулотлари, амалий-назарий, маънавий-маърифий билимларини ошириш  билан бирга касб-ҳунар ўрганиш учун электроника, пайвандлаш, IT соҳаси ҳамда тадбиркорлик бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашмоқда. Шунингдек,"Жасорат мактаби"да ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида турли спорт мусобақалари, кўнгилочар дастурлар ташкил этилди ва мамлакатимизнинг диққатга сазовор шаҳарларига, ҳарбий таълим ва маданият даргоҳларига саёҳат қилиш имкониятлари яратилди.

Кеча йиғиннинг тўққизинчи куни кечки пайт вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Акмалжон Маҳмудалиев ёшларнинг ҳарбий қисмда олган таассуротларини билиш ва улар орасидан миллий армиямиз сафларида қолиш истагини билдирган ёшларга янги имкониятлар яратиш,  қўллаб-қувватлаш мақсадида гулхан атрофида улар билан учрашув ўтказди. Вилоят раҳбари ёшлар билан яқиндан самимий суҳбат қуриб,уларнинг келгусидаги орзу-истаклари,режалари билан ўртоқлашиб, ҳар қандай кўмак беришга тайёр эканлигини таъкидлади.

Очиқ ва самимий руҳда ўтган учрашув давомида сўзга чиққан ёшлар қисқа фурсатларда касб-ҳунарга, тартиб-интизомга, Ватан учун хизмат қилиш ҳар бир инсоннинг муқаддас бурчи эканлигини, тинчликни, ота-онасини қадрига етишни ўрганганликларини ҳамда ҳарбий хизматга қизиқиши ортганини таъкидлаб, бунинг учун барча шарт-шароитларни яратиб берган ҳукуматимизга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

Учрашув давомида йиғин иштирокчиларининг вилоят раҳбари билан бўлиб ўтган самимий суҳбатлари, исътедодли ёшлар ижросида янграган куй-қўшиқлар уларга унутилмас онларни тақдим этди.

Шуҳрат Суяров, ЎзА