English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Гулобод”да маҳалла фуқаролари йиғинлари раиси сайлови бўлиб ўтди
06:58 / 2022-05-19

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти Давлатобод туманида ҳам маҳалла фуқаролари йиғинлари раиси (оқсоқоли) сайлови уюшқоқлик билан бўлиб ўтмоқда.

Тумандаги “Гулобод” МФЙда бугунги кунда 3 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Шундан сайловда овоз берувчилар сони 1968 нафарни ташкил этади. Маҳалла фуқаролари йиғини раиси сайловида 265 нафар вакил овоз беришда иштирок этди.

[gallery-7155]

Қонунчилик талаблари асосида ўтган сайловда халқ дардини ўзининг дарди деб биладиган, масъулиятли, маҳалла аҳлини орқасидан эргаштира оладиган муносиб номзодга овоз берилди. Шундай қилиб, “Гулобод” маҳалла фуқаролар йиғинига Абдуғаффор Ҳайдаров 95 фоиз овоз билан раис этиб сайланди.

 

 

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат),ЎзА