Гуллар фестивалида этноспорт мусобақалари ўтказилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманганда давом этаётган 62-Халқаро гуллар фестивали ранг баранг дастурлари билан мезбону меҳмонлар қалбини забт этмоқда.
“Афсоналар водийси” тематик паркида Гуллар фестивали доирасида Халқаро этноспорт фестивали ташкил этилди. Этноспорт сайлига барча вилоятлардан ҳамда қўшни республикалардан спортчилар ташриф буюрди.
Спортчилар белбоғли кураш, тош кўтариш, арқон тортиш каби этноспорт турлари бўйича ўзаро беллашди.
[gallery-12215]
Муросасиз ўтган мусобақаларда фаол иштирок этган спортчиларга ташкилотчилар томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.
Камола Юсупова,
Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА