French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Гуллаб-яшнаётган Ўзбекистон” танлови ғолиблари тақдирланди
17:09 / 2023-10-05

Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида “Гуллаб-яшнаётган Ўзбекистон” расмлар танловининг республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Танловда республикамизнинг турли ҳудудларидан 25 ёшгача бўлган ёшлар рангтасвир йўналиши бўйича  ижодий ишлари билан иштирок этди.  

Ёшлар онгида мустақиллик туҳфа этган азиз неъмат – Ватанимиздаги бугунги тинч ва осуда ҳаёт қадрига етиш, ёшларимизнинг барча соҳаларда ўз истеъдод ва қобилиятини тўла намоён этиши, юртимизнинг чекка ҳудудларида яшайдиган истеъдодли ёшларни излаб топиш ва рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган танлов-кўргазмада иштирокчиларнинг 40 дан ортиқ рангтасвир йўналишидаги ижодий ишлари намойиш қилинди.    

Танлов сўнгида ғолиблар аниқланди. Ҳар бир ўринга иккитадан номзод аниқланди. Хусусан, биринчи ўрин соҳиблари Қорақалпоғистон Республикаси Ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатидан Айсулув Темирханова ҳамда Бухоро Ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатидан Муроджон Қурбоновга насиб этди.  

Иккинчи ўринга П.Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби ўқувчилари Фахриддин Зокиржонов ва Глеб Зуев лойиқ кўрилди.  

Учинчи ўринни П.Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби ўқувчилари Муслима Қобилова ҳамда Иоанна-Каролина Чудовалар эгаллади.    

Ғолиблар пул мукофотлари, диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.    

 

Гулноза Бобоева,  

ЎзА