"Гулистон"ликларнинг чироғи энди ўчмайди
Сайхунобод туманининг Гулистон маҳалласидаги Халқобод, Нишон йўли, Файз, Бозор йўли, Хосиятли, Қўштамғали ва Армуғон кўчаларидаги аҳолини кўпдан буён электр энергияси билан боғлиқ муаммо қийнаб келарди.
Ёғингарчилик ва қиш- қировли кунларда бу яққол билинарди. Мавжуд симёғочларга тортилган ток ўтказгич билан боғлиқ муаммо электр энергиясининг тез-тез электр тармоғидан узилишига сабаб бўлаётганди.

Аҳолининг бу борадаги муаммоси туман ва вилоят электр тармоқлари корхоналари масъуллари томонидан ўрганилиб, узоқ йиллик муаммо бартараф этилди.Электр энергияси таъминоти узлуксизлигини таъминлаш мақсадида 4,050 метр масофага замонавий ҳаво тармоғи тортилди. Бунинг натижасида мазкур маҳаллада истиқомат қилаётган 1300 нафар аҳолига қарашли 225 хонадон чароғонлиги таъминланди.
Энди "Гулистон"ликларнинг ёмғирли ва қорли кунларда ҳам чироғи ўчмайдиган бўлди.


Ғулом Примов, ЎзА мухбири