Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гулистонлик олим халқаро грант соҳиби бўлди
18:01 / 2025-11-17

Гулистон давлат университети Иқтисодиёт кафедраси доценти Достонбек Эшпулатов АҚШнинг The George Washington University томонидан тақдим этилган тўлиқ молиялаштирилган $10 600 миқдоридаги уч ойлик Виситинг Феллоwшип грантини қўлга киритди.

Грант Европа, Россия ва Евроосиё тадқиқотлари институти ҳузуридаги Марказий Осиё дастури (Central Asia Program – САП) томонидан эълон қилинган “САП Ўзбекистон: Ислоҳотлар ва тараққиёт йўллари” лойиҳаси доирасида берилди.

Мазкур грант доирасида Гулистон давлат университети олимлари ва The George Washington University тадқиқотчилари ҳамкорликда Ўзбекистон ислоҳотлари ва ижтимоий-иқтисодий тараққиёт йўналишларида “Policy Brief” тайёрлайди. Бу илмий ишдан давлат ва нодавлат секторларда фойдаланилади.

–  Бу грант мен учун ва университетимиз учун катта имкониятдир. Ҳамкорлик доирасида тайёрланадиган Policy Brief Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш масалаларига илмий асос яратади. Шу билан бирга, ёш олимларимизни халқаро тадқиқотларда иштирок этишга илҳомлантиради ва университетнинг халқаро майдондаги обрўсини янада оширади, –   дейди Достонбек Эшпулатов.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири