Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гулистонга замонавий йўловчи автобуслари келтирилди
17:59 / 2024-09-21

Гулистон шаҳри аҳолиси ва шаҳарга келиб-кетадиган меҳмонлар учун қулайликлар яратиш, намунали транспорт хизматини йўлга қўйиш, эскирган транспорт воситаларини экологик тоза транспорт воситаларига алмаштириш мақсадида Гулистон шаҳридаги “Учлик ишонч савдоси” масъулияти чекланган жамияти Хитой давлатининг "YUTONS" компаниясидан 8 та янги ва замонавий йўловчи автобусини харид қилди.

— Мазкур автобуслар давлатимиз раҳбарининг  2023 йил 16 февралдаги "Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг ижроси доирасида келтирилди. Йил охирига қадар ушбу жамият томонидан яна 12 та, шаҳардаги "TRANS-IMKON-SERVIS"   масъулияти чекланган жамият  томонидан ҳам  12 та автобус келтирилади,  — дейди Сирдарё вилояти транспорт бошқармаси транспорт  ташувларини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи  Рауф Убайдуллаев.  

Ҳар бир автобуснинг  нархи 75 минг доллардан  бўлиб,  лизинг шартномаси асосида олинди. Бу эса Гулистон шаҳрида жамоат транспорти фаолиятини янада яхшилаш,   йўловчиларга намунали транспорт  хизматини кўрсатиш, қатновлар оралиғини  қисқартириш, шаҳарнинг сайёҳлик жозибадорлигини ошириш имконини беради.  

[gallery-19387]

Ғ. Примов, Ш. Ортиқбоев (сурат), ЎзА мухбирлари