Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гулистонда жамоат транспортлари учун автоматлаштирилган тўлов тизими жорий этилади
11:32 / 2021-06-10

Гулистон шаҳрининг жамоат транспортида автоматлаштирилган тўлов тизимини жорий этиш бўйича Сирдарё вилояти транспорт бошқармаси, маҳаллий йўловчи ташувчи корхона, АТТО масъулияти чекланган жамияти ва мутасадди ташкилотлар раҳбар, мутахассис ва операторлари иштирокида тадбир бўлиб ўтди.

Президентимизнинг 2020 йил 5 октябрдаги «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 ноябрдаги «Умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташишда йўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоятда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Вилоят маркази – Гулистон шаҳрининг жамоат транспортида автоматлаштирилган тўлов тизими жорий этиш бўйича фикр алмашилди ва аниқ вазифалар белгилаб олинди.

– Ушбу тадбир давомида, биринчи босқичда, Гулистон шаҳар ичи йўналишларида хизмат кўрсатувчи 60 дан ортиқ автобусда автоматлаштирилган тўлов тизимини жорий этишни белгилаб олдик, – дейди АТТО МЧЖ ҳудудий менежери Б.Сабиров. – Шаҳар жамоат транспортида автоматлаштирилган тўлов тизими жорий этишдан кўзланган асосий мақсад, фуқароларимизга қулайлик яратиш, аҳолига сифатли транспорт хизматини ташкил этишдан иборат.

Маълум қилинишича, жамоат транспортида автоматлаштирилган тўлов тизими тез кунларда ишга туширилади.

А.Қаюмов, ЎзА