Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гулистонда “стол тенниси”ни севувчилар жамланди
15:49 / 2022-06-21

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида ўтказилаётган стол тенниси бўйича мусобақанинг финал босқичи старт олди.

Жорий йил апрель ойидан бошланган “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида маҳаллаларда истиқомат қилувчи ёшлар ўртасидаги спортнинг енгил атлетика, волейбол, стритбол, стол тенниси, шашка ва ворка́ут турлари бўйича мусобақанинг финал босқичлари барча вилоятларда ўтказилмоқда.

Мусобақа давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 11 апрелдаги “Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилаётир.

Сирдарёда 3 ёш тоифаси – 16-21, 22-26, 27-30 бўйича спортнинг стол тенниси тури бўйича хотин-қизлар ўртасидаги Б ва C босқичлари байрамона бошланди.

Унда бугунги кунда спортга берилаётган эътибор, маҳалла ёшларини оммавий спортга жалб этиш мақсадида йўлга қўйилган ишлар натижасида “Беш ташаббус” мусобақалари маҳалла олимпиадасига айланиб улгурганлиги таъкидланди.

Маълумот ўрнида, стол тенниси мусобақасида барча вилоятлардан 200 нафарга яқин иштирокчилар ғолиблик учун беллашмоқда. Биринчи кунги баҳсларда ҳозирча Наманган, Навоий, Бухоро ва мезбон Сирдарё вилояти жамоалари фаоллик кўрсатди.

Баҳслар давом этмоқда.

Шуҳрат Суяров, ЎзА