Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гулистонда "Президент арчаси”
18:08 / 2023-12-30

Сирдарё вилояти мусиқали драма театрида Янги йил байрами муносабати билан “Президент арчаси” тадбири ўтказилди.

Унда оилавий меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолганлар, Ватанимиз тинчлик- осойишталигини сақлаш йўлида қурбон бўлган юрт фидойиларининг. фарзандлари, ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд оилалар болалари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этишди.

Маросимда Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев сўз олиб, болажонларни, барча-барчани яқинлашиб келаётган Янги йил байрами билан қутлади.

[gallery-15370]

281 нафар ўғил-қизга 17 турдаги ширинликлар, канцелярия маҳсулотлари, планшет, смарт соатдан иборат Президент совғалари топширилди.

--"Президент арчаси" байрам тадбирида иштирок этганимдан жуда хурсандман,--дейди болаликдан ногирон Каромат Жўлбекова.--Президентимиз совғасини вилоят ҳокими қўлидан олганим ҳам эсда қоларли воқеа бўлди.  

Тадбир якунида театр жамоаси томонидан тайёрланган байрам спектакли намойиш этилди.

Ш.Суяров,Ш.Ортиқбоев(сурат),  ЎзА мухбирлари