Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гулистонда ўзгаришлар бисёр
22:13 / 2025-08-25

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти Янгиқўрғон туманининг Гулистон маҳалласида ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Маҳаллада аҳоли узоқ йиллар давомида маънан эскирган, мослаштирилган боғча биносидан фойдаланиб келар эди. Бугун унинг ўрнида барча қулайликларга эга янги бино қад ростлади. Яна саноқли кунлардан сўнг маҳалла кичкинтойлари замонавий, ёруғ ва шинам боғчада таълим-тарбия олиш имконига эга бўлади.

[gallery-24952]

Жаҳон банкининг 3,5 миллиард сўм маблағи эвазига буткул ўзгача кўриниш касб этган, айни кунларда хоналари турли кўргазма, ўқув қўлланмалари ва безаклар билан безатилаётган 44-ДМТТ гулистонликлар учун мустақиллигимизнинг 34 йиллиги арафасида чинакам туҳфа бўлди.

Шунингдек, ҳудудда мазкур банкнинг 2 миллиард 200 миллион сўм маблағи ҳисобидан Илғор, Гулистон, Улуғчинор ва Тошлоқ кўчаларининг 4 километрдан зиёд ички йўллари асфальтланди.

“Ташаббусли бюджет” лойиҳасида ғолиб бўлган Гулистон, Истиқлол кўчаларининг 3 километр узунликдаги йўллари ҳам 1,4 миллиард сўм маблағ эвазига равонлашди.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА