English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гулистонда “Оролни қутқарамиз” шиори остида оммавий югуриш марафони бўлиб ўтди
15:55 / 2022-02-21

Спортга берилаётган юксак эътибор, спортнинг оммавийлигини ошириш давлат сиёсати даражасига кўтарилиши натижасида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни спортга кенг жалб қилиш чоралари кўрилмоқда.

Биргина 2021 йилда аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш учун бир қатор ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул қилиниши ушбу соҳага бўлган юксак эътиборнинг намунасидир. Мазкур ҳужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида Сирдарё вилоятида ҳам тизимли ишлар йўлга қўйилиб, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича оммавий спорт мусобақалари ўтказиб келинмоқда. 

Ана шундай тадбирлардан бири Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси ҳамда вилоят Туризм ва спорт бош бошқармаси ҳамкорлигида Гулистон шаҳрида “Save Aral-2022” (“Оролни қутқарамиз”) шиори остидаги оммавий югуриш марафони бўлди. Марафонга Гулистон шаҳрининг “Гулистон” кўчасида старт берилди. Иштирокчилар Ислом Каримов ва Алишер Навоий кўчалари бўйлаб жами 3 километрдан ортиқ масофани босиб ўтди.  


Югуриш марафонида қизлар ўртасида маррага биринчи бўлиб Анастасия Сильчинкова етиб келган бўлса, финиш чизиғини иккинчи бўлиб Дарья Антропова босиб ўтди. Фахрли 3-ўрин Деспина Бандалетовага насиб этди. Ўғил болалар ўртасида Виктор Суренко ғолиб, деб топилган бўлса, 2-ўринни Файзулла Пўлатхўжаев ва 3-ўринни Фахриддин Амутов эгаллади. Шунингдек, “Энг ёш қиз бола иштирокчи”, “Энг ёш ўғил бола иштирокчи”, “Энг ёши катта аёл иштирокчи”, "Энг ёши катта эркак иштирокчи”, “Энг фахрий иштирокчи”, “Энг фаол ташкилотчи”, “Енгил атлетика фидойиси”, “Доимий ҳамкорлик учун” номинациялари бўйича муносиблар рағбатлантирилди. Югуриш марафони совриндорларига совғалар тақдим этилди. 


Ш,Суяров,  
Ф.Тошматов(сурат), ЎзА