English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гулистонда “Оналар боғи” барпо этилди
12:51 / 2023-11-30

ФОТОРЕПОРТАЖ

Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида ҳам “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кузги кўчат экиш мавсуми давом этмоқда.

Туман ҳокими ўринбосари Матлуба Худойбердиева бошчилигида маҳаллалар хотин-қизлар фаоллари Иноқлик маҳалласидаги бўш ер майдонига 500 туп мевали ва манзарали кўчат экди. Шу тариқа ҳудудда “Оналар боғи” барпо этилди.

[gallery-14829]

Халқимизнинг “Яхшидан боғ қолади”, деган азалий нақли бор. Бу ҳикмат айни кунда янгича мазмун ва моҳият касб этган. Бундай эзгу ва хайрли ишда барча бирдек, фаол иштирок этаётгани эса қувонарли.

 

Шаҳриёр ОРТИҚБОЕВ(сурат),ЎзА