ФОТОРЕПОРТАЖ
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги “Ҳумо” савдо мажмуаси автотураргоҳида мамлакатимизнинг турли ҳудудлари ҳамда қўшни Қозоғистон Республикасидан ташриф буюрган 100 га яқин спорт автомобиллари иштирокида “Drift show caravan” лойиҳаси ўтказилди.
Сирдарёда илк бор ташкил этилган мазкур лойиҳанинг очилиш маросимида вилоят ҳокими ўринбосари Шоҳруҳ Исақулов иштирок этиб, барча автоспорт ихлосмандларини мото ва авто дрифт чиқишларидан завқ олишга чорлади.
[gallery-13213]
Тадбир доирасида, вилоят ҳокимлиги ҳамда Авто-мото туризм ассоциацияси ўртасида келгусида бу каби спорт тадбирларини биргаликда ташкил этиш, шунингдек, Сирдарё вилоятини “off-road” туризм марказига айлантириш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Спорт тадбири давомида эстрада вакилларининг чиқишлари, тюнинг автомобиллар кўргазмаси, тест-драйв, дрифтлар ва турли кўнгилочар дастурлар йиғилганлар эътиборига ҳавола қилинди.
Шаҳриёр ОРТИҚБОЕВ(сурат),ЎзА